Иван Ефремов медалларимиз сонини яна биттага оширди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинларининг 5-кунги беллашувлари давом этмоқда.

Эътиборлиси, оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги 105 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Иван Ефремов икки машқ натижасига кўра, 380 килограмм тошни ўзига бўйсундирган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, ушбу вазнда олтин медални 391 килограммлик натижа натижа билан ироқлик Салвон Алайфури қўлга киритган бўлса, кумуш медаль 387 килограмм тошни ўзига бўйсундирган Эрон вакили Муҳаммадризо Барорига насиб этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)