Ишсиз юрган Моуриньо ёки Лопетегидан бири

Мюнхеннинг "Бавария" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Нико Ковачнинг фаолиятидан қониқиш хосил қилмаяпти  ва унинг ўрнига бир қатор мутахассислар номзодини кўриб чиқмоқда.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра хорватиялик мутахассиснинг ўрнини Жозе Моуриньо ёки Хулен Лопетеги эгаллаши мумкин. Қайд этиш лозимки, ушбу икки мутахассис ҳам мавсумдаги қониқарсиз натижалар сабаб ўз жамоаларидан истеъфога чиқарилган эди. Улар айни дамда ишсиз ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” Зинедин Зиданга таклиф билан чиққан ва рад жавобини олган эди.