Индонезиядаги легионерларимиз сони яна биттага ортди (Видео)

Гусейнов Индонезиянинг "Борнео" жамоаси билан бир йиллик битимга имзо чекди.

Клуб президенти Набил Хусайн Саид Амин ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

"Жавлон Гусейновни жамоамиз аъзосига айлангани билан табриклайман. У бизнинг сафимизда бир йил бўлади ва яқин кунларда клуб ихтиёрига етиб келади.

Уни бизга италиялик жамоа бош мураббийи Фабио Лопес тавсия этди. У бизнинг ўйин услубимизга мос футболчи. Айниқса, унинг узун паслари жуда ажойиб, қолаверса Жавлон Жануби-Шарқий Осиё футболчи билан ҳам яхши таниш.

Умид қиламанки, Гусейнов ўзининг яхши ўйинлари билан жамоамизга ғалабалар келтиради", - деди президент.

Маълумот учун, "Борнео" клуби 2014 йилда ташкил этилган. Жамоа Самаринда шаҳри шарафини ҳимоя этади. Ўтган мавсумда Индонезия олий дивизионида 7-ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг "Арема" жамоасида яна бир ҳамюртимиз Павел Смоляченко ҳам фаолият олиб боради.

Минбар

Барча блоглар