Ҳасанбой Дўсматов Жаҳон терма жамоаси сафида ғалаба қозонди
Ads

Москва шаҳрида бокс бўйича Россия ва Жаҳон терма жамоаси ўзаро рақобатлашиди.

Шуни таъқидлаш лозимки жаҳон терма жамоаси сафида ўзбекистонлик уч нафар чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди.

Уч дақиқадан беш раунд ўтган беллашувларда Олимпия ўйинлари ғолиби 52 килограммгача вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов мезбонлар вакили Тамир Галановни очколар ҳисобида мағлуб этди.

Афсуки, -69 кгда Иқболжон Холдоров тенг курашлар остида кечган жангда Шахабас Маҳмудовга, +91 вазнда рингга чиққан Лазизбек Муллажонов эса Иван Верясовга мағлуб бўлди.

Мусобақанинг қолган жангларида қуйидани натижалар қайд этилди

-57 кг: Альберт Батиргазиев (Россия) - Чатчаи Будти (Таиланд)

-69 кг: Шахабас Махмудов (Россия) -  Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)

-75 кг: Глеб Бакши (Россия) - Осли Иглесиас Эстрада (Куба)  

-63 кг: Алексей Мазур (Россия) - Оганес Бачков (Арманистон)

-81 кг: Имам Хатаев (Россия) - Хулио Сезар де ла Крус (Куба)

-52 кг: Тамир Галанов (Россия) - Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)

-91 кг: Муслим Гаджимагомедов (Россия) - Эрисланди Савон (Куба)

+91 кг: Иван Верясов (Россия) - Лазизбек Муллажонов (Ўзбекистон)

Шу тариқа Россия терма жамоаси ўз ринггида- жаҳон терма жамоасини 6:2 ҳисобида таслим қилди.