Фёдор Емельяненко рақибини нокаутга учратганидан сўнг нималар деди?

Аввалроқ хабар берганимиздек, россиялик ММА жангчиси Фёдор Емельяненко "Bellator" турнири ярим финалида Чел Сонненни биринчи раундда нокаутга учратиб, финалда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

- Чел ажойиб ва чиройли ҳаракат қилди. Ўйлашимча, бу баҳсда иштирок этиш учун кўп меҳнат қилган. Тан олиш лозим, ўзимни яхши ҳис этяпман, мақсадларга эришишда давом этаман.

Райан Бэйдер - кучли жангчи, очиқ машғулотлар давомида уни кузатганман, - деди Фёдор беллашувдан сўнг.