Футбол. Олимпия термамиз 27 август куни Жанубий Кореяга қарши ўйнайди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг нимчорак финалида Гонконг олимпия терма жамоасини 3-0 ҳисобида енггиб, чорак финалга йўл олганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.
Жамоамизга қарши чорак финалда тўп сурувчи терма жамоа номи маълум бўлди. 1/8 финал баҳсида Эрон терма жамоасини 2-0 ҳисобида енгган Жанубий Корея терма жамоаси чорак финалда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 27 август куни Тошкент вақти билан 14:00 да бўлиб ўтади.
Осиё ўйинлари, 1/4 финал
27 август, 14:00.
Ўзбекистон ОТЖ - Жанубий Корея ОТЖ
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар