Флойд Мейвезер ярим йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг отаси ва мураббийи катта Флойд Мейвезер Лас-Вегас полицияси томонидан хибсга олинган, дея хабар беради Associated Press нашри.

65 ёшли катта Мейвезер 2017 йил Лас-Вегасда Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасида WBC, WBA, IBF ва IBO камарлари учун бўлиб ўтган чемпионлик жангидан сўнг аёлга ҳужум қилинганликда айбланмоқда.

Воқеа тафсилотлари тўлиқ маълум қилинганича йўқ, бироқ Флойднинг сўзларига кўра, 59 ёшли нотаниш аёл унинг машина чиқиб, тушишни хоҳламаган. Шундан сўнг катта Мейвезер уни машинасидан судраб туширган ва аёлни ҳамда эрини урган. У иккисини автомобиллар тўхтаб туриш жойи туширгандан нотаниш эр-хотин тезда воқеа жойидан ғойиб бўлган. Уларни боксчининг отаси билан нима боғлаб тургани маълум қилинмаётир.

Якунда эса жабрланганлар Флойд устидан полицияга ариза топширган. Шундан сўнг катта Мейвезер қидирилиб, хибсга олинган, бироқ 1000 АҚШ доллар жарима эвазига эвазига озодликка чиқарилган. Мазкур иш 27 март куни қайта кўрилиб чиқилади. Ҳужум қилганлиги учун Флойд ярим йилга озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкин.