Федор Емельяненко: Чет элда жанг қилиш тарафдориман

Аралаш яккакурашлар жангчиси Фёдор Емельяненко Чейла Сонненага қарши жангга қай тарзда тайёргарлик ўтказаётганини айтиб ўтди.

- Чет элда рингга кўтарилиб, рақиб ватанида ғалаба қозониш мен учун муҳим.

Хозир мен Нью-Йоркдан уйга қайтяпман ва келгуси жангга тайёргарлк кўраман. Шуни айтишим жоизки, ҳар бир рақибга қарши ўзиз хоҳлаганчалик жанг қилишни билиш керак. Сонненнинг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилган ҳолда рингга кўтарилиш даркор, - дея Емельяненконинг сўзларидан иқтибос келтиради Р-Спорт нашри.

Маълумот учун, Емельяненко - Сонненага қарама-қаршилиги Bellator Гран-присида 13 октябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.