Эртага Asian Fight-2017 халқаро мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Пенчак-Силат федерацияси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 9 сентябр куни “Бунёдкор” стадионида “ASIAN FIGHT – 2017” халқаро турнирини ташкил этмоқда.

Мазкур халқаро турнирда Пенчак Силатнинг профессионал йўналиши бўйича Ўзбекистон ва хорижлик спортчилар иштирокида 8 та жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эртага 30 август куни соат 10:00да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида турнир олди матбуот анжуманида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу шоуга жаҳон кино ва жанг санъати усталари яъни Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсон ва бошқалар таклиф этилган. Шунингдек, халқаро турнирдан олдин фахрий меҳмонлар иштирокида алоҳида дастур асосида ёш спортчилар ва киноактёрлар учун мастер-класслар ва матбуот анжумани ўтказилади.

Айни дамда ушбу аккредитация жараёни давом этмоқда. Бунинг учун www.asianfight.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин (аккредитациядан ўтиш жараёни 1 сенятбрга қадар давом этади).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)