Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида янги рекорд ўрнатилди

 

Кеча, 27 март куни Тошкентда енгил атлетика бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун Ўзбекистон чемпионати бошланганлиги ҳақида хабар берилганди.

Мусобақанинг биринчи кунида 17 ёшгача бўлган спортчи қизлар ўртасида босқон (3 кг) улоқтириш бўйича ўтказилган баҳсларда Ригина Адашбоева 62,64 м натижа қайд эта олди. Ригина ушбу натижаси билан Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатди.

Бунгача рекорд 2014 йилда ўрнатилган бўлиб, Гулруҳсора Ҳошимова босқонни 53,54 метрга улоқтира олганди. Демак, Ригина Адашбоева бу борадаги натижани 9 метрга яхшилай олди.

Маълумот учун, Ригина Адашбоева Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги 2-БЎСМда мураббий Санжар Раҳмонов қўл остида шуғулланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)