Энг кучли гимнастикачилар Тошкентда беллашади

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика иҳтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида жорий йилнинг 27 октябрь куни бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин бўйича мусобақа ўтказилади.

Мазкур спорт турини янада оммалаштириш ва ёш иқтидор эгаларини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган, мактаб очиқ турнирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 200 нафарга яқин спортчи йигит-қизлар ғолибилк учун ўзаро куч синашадилар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)