Емельяненко навбатдаги жангига тайёргарликни бошлаб юборди

Россиялик аралаш яккакурашлар жанг санъатлари устаси Фёдор Емельяненко ўзининг навбатдаги жангига тайёргарликни бошлаб юборди.

Бу спортчи кейинги жангини ярим оғир вазн тоифасида Нью-Йоркда ўтадиган Bellator Гран-приси ярим финали доирасида ўтказади. Унга бу жангда америкалик Чейл Соннен рақиблик қилади. Жанг 13 октябр кунига режалаштирилган.

Мен аллақачон тайёргарликни бошлаб юборганман. Махсус тайёргарлик Эски Осколдаги уйда бўлмоқда. Тайёргарлик анъанавий тарзда ўтмоқда. Бир қисми Эски Осколда бўлса, бир қисми Нидерландияда. Эски Осколда мен жамоам билан шуғулланаман, Нидерландияла мураббийлик спарринг-рақиблар билан машқ қилдиришади, — дея россиялик жангчининг сўзларини келтиради ТАСС нашри.