Емельяненко кейинги жангини Россияда ўтказади
Ads

Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Александр Емельяненко кейинги жангини 4 май куни RCC промоушени доирасида ўтказиши маълум бўлди.

- Промоушен доирасида Челябинскда 6-маротаба турнир ташкиллаштирамиз. Мусобақанинг асосий жангида Александр Емельяненко иштирок этади. Унинг рақиби ким бўлиши ҳали номаълум. Тан олиш лозим, номзодлар ичида Франсимара Барросо ҳам бор, - деди Николай Клименко промоушен директори.

Маълумот учун, жароҳати туфайли Емельяненко декабрь ойида Барросога қарши беллашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.