Емельяненко Сонненни мағлуб этиб финалда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди

Россиялик ММА жангчиси Фёдор Емельяненко "Bellator" турнири финалига йўлланмани қўлга киритди. Ярим финалда Фёдор рақиби Чел Сонненни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Маълумот учун, Емельяненко ММАдаги фаолияти доирасида 38 марта ғалаба қозониб, 5 маротаба имкониятни бой берган. Соннен эса 48 учрашувда 16-марта мағлубиятга учради.

"Bellator" турнирининг финал учрашувида Фёдор Райан Бейдерга қарши октагонда куч синашади. Беллашув Лос-Анжелесда 2019 йил 26 январь куни бўлиб ўтади.