Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WТА теннисчилар ўртасида Инстаграм ижтимоий тармоғида кимнинг саҳифаси энг яхши экани бўйича сўровнома ўтказди.

Симона Халеп: Менга кўпроқ Светлана Кузницованинг саҳифаси ёқади. Сабаби, у доимо ўз саҳифасини янгилайди. Шунингдек, у ерда жуда қизиқарли ва кулгили нарсалар кўп

Елена Остапенко: Бу Эжени Бушарники эмасми?

Каролина Плишкова: Доминика Цибулкова. У кўплаб янгиликларни чоп этади. Ва умуман олганда унинг суратларига қараш ёқимли.

Винус Уилямс: Тўғриси билмайман. Мен фақат озиқ-овқат саҳифаларига аъзо бўлганман.

Каролин Возняцки: Ўйлайманки, бу Алексис Олимпия Оганян. У ҳали бир ёшга тўлмай туриб, унга аъзо бўлганлар сони жуда кўпчиликни ташкил этади. Ахир бу ноҳақлик.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98