Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли эртага ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Барселона”га қарши бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳс олдидан рақиб ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди ва уни дунёнинг энг кучли футболчиси деб айтди.

“Месси дунёнинг энг зўр футболчиси ҳисобланади. Унинг ўйинлари завқ бағишлайди.

Агар у бизга қарши ўйинда иштирко этмаса ҳам бунинг менга аҳамияти йўқ. Қандай таркиб танлаш бу “Барселона”нинг иши. Биз майдонга ўз кучимизга ишонган ҳолда тушамиз. Бизга осон бўлмайди, лекин улар ҳам оддий инсон ва улар ҳам хато қилишлари мумкин. Биз эса ушбу хатолардан унумли фойдалансак бас”, - дейди Алли.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Тоттенхэм" баҳси эртага 11 декабрь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади. Каталонияликлар бунга қадар ўзлари учун плей-офф масаласини ҳал қилиб улгуришган. Аммо, “шпорлар” навбатдаги босқичга чиқишлари учун “Барселона” устидан зафар қучишлари лозим.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98