Чехияда академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олмоқда

Хабар бериб ўтганимиздек, Чехиянинг Речице шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу жаҳон чемпионатида 58та мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишади. Эртага старт оладиган беллашувларда юртимиз шарафини Давржон Давронов ва Евгений Агофоновлар ҳимоя қилишади. Спортчиларимиз мураббий Толиб Исабоев қўл остида баҳсларга чиқишади. Айни пайтда ҳамюртларимиз Чехияда тайёргарликнинг энг сўнгги босқичини олиб бормоқдалар.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ҳар иккала спортчимиз ҳам октябрь ойида Аргентинада бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этадилар. Мазкур жаҳон чемпионати эшкак эшувчиларимиз учун «кичик Олимпиада»га ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам бажаради.

Баҳслар 13 августга қадар давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар