Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 6 кун давом этган бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Унда боксчиларимиз муносиб иштирок этиб, жами 1 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритишди.

Ярим финал жангларида Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг), Наво Тамазов (75 кг) имкониятни бой бериб, терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини тақдим этган бўлса, бугун бўлиб ўтган финал жангларидан сўнг Самандар Холмуродов (52 кг), Темур Мержанов (81 кг), Жавоҳир Тоғаймуродов (-91 кг) ва Жамшидбек Маҳмадалиев (-91 кг) турнирнинг кумуш медаллари билан тақдирланишди.

Ягона олтин медални эса Абдумалик Халоков 56 кг вазн тоифасида қўлга киритди.

Шунингдек, хотин-қизлар беллашувларида 60 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Маҳлиё Раҳимова ҳам ярим финалгача етиб келиб, бронза медалини қўлга киритди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98