Туриннинг "Торино" клуби ҳужумчиси Андреа Белотти кеча Италия кубоги 1/8 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Рома"га (2:1) қарши баҳсда қозонилган ғалабадан сўнг мусобақанинг кейинги босқичида тўқнаш келишни истаган жамоаси ҳақида айтиб ўтди.

“Биз бугун ажойиб ўйин намойиш этдик ва ўзимиз учун Италия кубогида чорак финал масаласини ҳал қилдик. Кўрамиз, кейинги босқичда қайси жамоа рақиб бўлади. Албатта, агар бу “Ювентус” бўлса зўр бўлар эди”, - дейди Белотти.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” – “Торино” баҳсидан сўнг “Ювентус” – “Женоа”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди айнан “Ювентус” чорак финалда “Торино”га рақиблик қилади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98