Баскетбол бўйича Европа лигаси баҳслари давом этади

Бугун, баскетбол бўйича Европа лигаси баҳсларининг 8 тур учрашувлари ўтказилади.

Унда «Химки» жамоаси Тел-Авивнинг «Маккаби» жамоасини қабул қилади. Турнинг энг қизиқарли учрашувларидан бири Испания пойтахти Мадрид шаҳрида «Реал» ва «Уникаха» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Туркиянинг «Анадолу Эфес» клуби Грециянинг «Панатинаикос» жамоаси билан, «Жалгирис» (Литва) эса «Баскония» (Испания) билан ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz