Бадиий гимнастика бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди (фото)
Ads

 

   Гимнастика бўйича Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида “8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни”га бағишлаб спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича  очиқ турнир ўтказилди. Турнирда республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жами 318 нафар спортчи иштирок этди.

  2 гуруҳда иштирок этган спортчилар мусобақада ўз имкониятларини синаб кўриш билан бирга ўзлари учун маҳорат сабоқлари ҳам олиш имкониятига эга бўлишди. Асосийси мусобақада Республикамизнинг чекка ҳудудларида ушбу нафис спорт тури билан шуғулланиб келаётган спортчиларнинг ҳам иштирок этганлиги қувонарлидир.

   Бундай мусобақалар бадиий гимнастикага қадам қўйган ва қисқа муддатларда эришган маҳоратларини намойиш этиш учун ташриф буюрган спортчи–қизлар ҳаётида катта ўрин тутади.

  Мусобақа  ғолиб ва совриндорлари  эсдалик совғалари, медал ва дипломлар билан тақдирланди. 

  Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри 1-ўрин, Бухоро вилояти 2-ўрин ва Навоий вилояти 3-ўринни эгаллади.

Gimnastika (1)

Gimnastika (2)

Gimnastika (3)

Gimnastika (4)

Gimnastika (5)

Gimnastika (6)

Gimnastika (7)

Gimnastika (8)

Gimnastika (9)

Gimnastika (10)

Gimnastika (11)

 

 

Минбар

Барча блоглар