"Атлетико" Мадриднинг аргентиналик ҳимоячиси Неуэн Перес "Аргентинос Хуниорс"дан ижарадан қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" 18 ёшли футболчини "Аргентинос Хуниорс"дан ўтган ёз 2,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. Бироқ, жамоалар ўртасидаги келишувга кўра Перес мавсумни Жанубий Америка клубида якунлаши лозим эди.

Перес Аргентина ёшлар терма жамоасида 6та ўйинда иштирок этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)