Аргентина Олимпиадасида иштирок этувчи боксчиларимиз сони 3 нафарга етди

Хабарингиз бор, октябрь ойида Аргентина пойтахти бокс бўйича навбатдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Таиландда ўтган Осиё чемпионати ушбу мусобақага саралаш вазифасини бажариб берган ва унда 1 нафар боксчимиз Абдумалик Халоков йўлланма қўлга киритган эди. 

Бокс бўйича ёшлар терма жамоаси мураббийи Беҳзод Ҳидировнинг маълум қилишича, AIBA ташкилоти терма жамоамизга яна 2 лицензия берилгани ҳақида мактуб йўллаган. Унга кўра, вакилларимиздан Тимур Миржонов ҳамда Жаҳонгир Раҳмонов ҳам мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган. 

Минбар

Барча блоглар