Анвар Бойназаров собиқ рақибидан реванш ололмади

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устасида Анвар Бойназаров ўзининг навбатдаги жангини кеча “Glory 56” турнири доирасида ўтказди. Жанг Денвер шаҳридаги (Колорадо штати, АҚШ) “Broomfield” аренасида ташкил этилди.

Ушбу жангда Бойназаровга рейтингнинг биринчи поғонасида бораётган украиналик Сергей Адамчук рақиблик қилди.

5 дақиқадан уч раунд давом этган жангда ғолиб номи ҳакамлар қўйган очколар бўйича аниқланди. Унга кўра, ҳакамлар бир овоздан украиналик спортчининг ғалабасини эълон қилди. 29-28, 30-27, 30-27.

adamchuk

Эслатиб ўтамиз, Адамчук “Glory” турнирида бу тўқнашувга қадар 13 та жанг ўтказиб, 9 ғалаба ва 4 дуранг қайд этган бўлса, Анвар Бойназаров учун бу “Glory” турнирларидаги 6-жанг ҳисобланади. Бунгача у 5 та жанг ўтказиб, 2 ғалаба (1 нокаут) ва 3 мағлубиятга учраган.

Адамчук ярим енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бойназаров эса яқинда ушбу вазнда чемпионга айланган эди. Бу жанг спортчиларнинг ўзаро иккинчи тўқнашуви ҳисобланади. 2015 йил 19 сентябр куни бўлиб ўтган тўқнашувда украиналик Адамчук очколар бўйича ғалаба қозонган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)