Англия ўзининг рекордини такрорлади

Англия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши 10-турида Литвага қарши баҳс юритди. Вильнюс шаҳридаги “LFF – Ветра” стадионида кечган баҳсда “уч шерлар” Харри Кейннинг пеналтидан киритилган голи эвазига ғалабага эришди.

Шу тариқа, Гарет Саутгейт жамоаси ўзларининг рекордларини такрорлашди. Аниқроғи ЖЧ саралаши доирасида кечган сўнгги 21 баҳснинг бирортасида мағлуб бўлмади.

Бундай натижа Англия термаси тарихида 1981-1993 йилларда ҳам худди шундай натижа қайд этилган эди.