Ана холос! Мэйвезер 20 ёшли япониялик билан куч синашади
Ads

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер 31 декабрь куни япониянинг Rizin промоушенида дебьют учрашувини ўтказади.

Унга қарши 20 ёшли кикбокс устаси, ММА жангчиси Тенсин Насукава рингга кўтарилади. Айтиб ўтиш жоизки, жанг Сайтаме шаҳрида 37 минг муҳлсини ўз бағрига сиғдира оладиган "Saitama Super Arena" спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Хозирча, қарама-қаршилик қайси спорт қоидалари бўйича бўлиб ўтиши маълум эмас.

Маълумот учун, Насукава кикбокс доирасида 27 учрашувда иштирок этиб ҳаммасида ғалаба қозонган. ММА доирасида 4 марта рингга кўтарилиб мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Флойд Мэйвезер билан куч синашишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтганди.