Ана холос! Марадона Мессига терма жамоага қайтмасликни маслаҳат бермоқда

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона “Барселона”да тўп сураётган ҳамюрти Лионель Мессига терма жамоага қайтмасликни маслаҳат бермоқда.

“Мен Мессига Аргентина термасига қайтмасликни маслаҳат берган бўлардим. Чунки? у ерда барча уни айблайди. Хатто, ёшлар терма жамоаси мағлуб бўлса ҳам. Аргентина терма жамоасида масъулиятни бошқа кимдир ўз зиммасига оладиган вақт келди. Аргентина термаси энди мени қизиқтирмайди. Чунки биз эҳтиросни йўқотдик”, - дейди футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Месси ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг мамлакат футбол раҳбариятидан ўзини 2019 йилга қадар терма жамоага чақирмасликларини сўраган эди.