Ана холос! Арда Туран Туркияда ватан хоинлигида гумонланмоқда
Ads

Истамбул шаҳри прокуратураси мавсумни “Истанбул” клуби сафида ижара асосида ўтказаётган “Барселона” хавбеки Арда Туран борасида иш очди.

Берилган хабарларга қараганда 31 ёшли футболчи 2016 йил мамлакатда давлат тўнтарилишини амалга оширгани айтиладиган Фетхуллах Гюлен билан алоқадорликда гумонланмоқда.

Ушбу масалада шунингдек Туркия терма жамоасининг собиқ футболчилари Эмре Белезоглу, Окан Бурука ҳамда Бюлент Коркмазлар ҳам сўроқ қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туран бундан бир неча кун муқаддам туркиялик қўшиқчи Беркай Шахинни уриб, бурнини синдирган эди.