Академик эшкак эшиш. Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда
Ads

Шу муносабат билан, терма жамоа вакиллари 10 февралдан бошлаб Тошкент денгизида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайдилар. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғинда 27 нафар спортчи иштирок этмоқда. Жумладан, Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев, Фаррух Астанов, Жасур Мавлонов, Шаҳбоз Холмурзаев, Абдулло Муҳаммадиев, Шаҳбоз Абдужабборов, Ўктам Давронов, Зафар Усмонов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Шеҳроз Ҳакимов, Алишер Яров, Анатолий Краснов, Отамурод Раҳимов, Меҳрож Маматқулов, Шаҳзод Нурматов, Бекзод Холмирзаев, Малика Тагматова, Луиза Исломова, Луиза Гафурбаева, Татьяна Ким, Аббос Абдушукуров, Давржон Давронов, Евгений Агофонов, Шаҳзод Абдураҳмонов, Абдулазиз Раҳимжонов, Достонжон Бахриев мусобақаларга ҳозирлик кўришади. Академик эшкак эшувчиларимиз мураббийлар Т.Исобоев, Б.Бобожонов, С.Тян бошчилигида йиғин ўтказадилар.

«Токиодаги Олимпия ўйинларига тобора яқинлашиб бораяпмиз. Спортчилар жамоасида бир қоида бор – машғулотлар қанча қийин ва пишиқ ўтса, халқаро мусобақаларда беллашув шунча муваффақиятли бўлади. Шунинг учун ўқув-машғулот йиғинларида асосан халқаро мусобақаларда ўзини оқлаган энг мураккаб меъёрлардан фойдаланишга эътибор қаратмоқдамиз», – деди мураббий Бехзод Бобожонов.

Мазкур ўқув-машғулот йиғинлари 5 мартга қадар давом этади.