Абдулманап Нурмагомедов: Хабиб UFCни тарк этaди

UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳамда мураббийи Абдулманап Нурмагомедов ўғлининг UFCдаги келажаги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Агарда Зубайра Тухуговни промоушендан ҳайдашса, Хабиб ҳам UFCни тарк этади бу борада у бир қарорга келган. Бундай вазиятда пул эмас, дўстлар ва яқинлар ўртасидаги муносабат биринчи ўринга кўтарилади. Бир жамоа бўлиб 5 йил фаолият олиб борган инсонни қийин аҳволда ташлаб кетиш бу бизнинг анъаналаримизга тўғри келмайди.

Промоушен Зубайра борасида бир қарорга келмагунча, Хабиб билан музокаралар ҳам олиб борилмайди, - деди Абдулманап. 

Эслатиб ўтамиз, UFC 229 турнири доирасида ташкиллаштирилган Хабиб - Конор беллашувидан сўнг жангчиларнинг жамоалари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтганди. Тухугов октагонга кириб МакГрегорга тарсаки туширгани сабабли промоушен президенти Дана Уайт чеченистонлик спортчини ҳайдаб юборишга тайёр эканлигини эълон қилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)