АПЛдаги бразилиялик дарвозабонлар сони яна биттага кўпайди

Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби дарвозабони Лукас Перри фаолиятини "Кристал Пэлас"да давом эттирадиган бўлди.

Унга кўра лондонликлар 21 ёшли посбонни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ярим мавсумга ижарага олишган. У янги жамоасида 22-рақамда тўп суради.

Маълумот учун, Лукас сли "Сан-Паулу" тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо, у жамоанинг асосий таркибида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган. Бразилия ёшлар терма жамоасида эса 5та учрашувда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда Бразилия терма жамоасининг икки посбони - Алиссон Бекер ("Ливерпуль") ва Эдерсон ("Манчестер Сити") тўп суриб келишмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)