8-ўриндан чемпионликгача: Хосеп Гвардиоланинг муваффақият сири нимада?

"Манчестер Сити" жорий ҳафта Англиянинг етти карра чемпионига айланди. Сешанба куни "Лестер" сафарда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этганидан сўнг, Хосеп Гвардиола жамоаси муддатидан аввал ғолибликни тантана қилди. "Манчестер Сити" чемпионликни жуда ишончли тарзда қўлга киритди, аммо мавсум бошида маълум муддат давом этган муваффақиятсизликлардан сўнг, "шаҳарликлар"нинг чемпионлик унвонини қўлга киритишига ишониш қийин эди. Премьер-лига тарихида илк бор Рождествога турнир жадвалида 8-ўринда етиб келган клуб якунда чемпион бўлди. Биз бугун АПЛнинг жорий мавсуми Гвардиола жамоаси учун қандай ўтгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

Манчестер Сити официально представил Гвардиолу - Чемпионат Англии по футболу: Турнирная таблица, расписание и результаты матчей, новости Премьер-лиги - СПОРТ bigmir)net

Футбол олами ўзгарувчан бўлади. Хосеп Гвардиола жамоаси билан сўнгги ой ва ҳатто сўнгги ҳафтада нималар содир бўлишини топиш жуда қийин. "Манчестер Сити" ишончли тарзда Англия чемпиони унвонини қўлга киритди ва ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди. Аммо мавсум бошини ёдга оладиган бўлсак, унда вазият бутунлай бошқача эди. Кўпчилик Гвардиоланинг истеъфога чиқишини башорат қила бошлади, чунки "шаҳарликлар" мавсум стартини жуда муваффақиятсиз бошлаган эди. Футболчиларнинг кўзлари ёнмаётган эди. Афтидан Гвардиола бошқарувни йўқотиб қўйган ва энди вазиятни тўғирлай олмайдигандек кўринарди.

Премьер-лиганинг 2-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Лестер”га 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва бу жамоа ўйинидаги камчиликларни очиқ кўрсатиб берди. Шундан кейин ҳам “шаҳарликлар” суст ҳаракат қилишди ва бирин-кетин очколарни бой бера бошлашди. Уларда чемпионлик мақсадидан асар ҳам йўқдек эди гўё. Шу пайт кутилмаганда Гвардиола клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди. Жамоа раҳбарияти Пепга ишонишда давом этишини таъкидлади ва “Сити”нинг муваффақияти учун муҳим қадам ташлагангдек кўринди. Бироқ орадан икки кун ўтиб, “шаҳарликлар” Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Тоттенхэм”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Сўнг, Гвардиолага бўлган танқид тошлари отилиши яна авж олди.

Гвардиола отметил разницу между Манчестер Сити и Ливерпулем и озвучил задачи ᐉ UA-Футбол

"Манчестер Сити"га ушбу инқирозни енгишга нима ёрдам берганини аниқ айтиш қийин. Эҳтимол, Хосеп Гвардиола ва Арриго Сакки (италиялик мураббий) ўртасидаги телефон суҳбати ёки Фернандиньонинг жамоа раҳбарияти билан ички суҳбатлари каби баъзи ҳолатлар муваффақият калити бўлган бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, декабрь ойи ўрталарига келиб, "шаҳарликлар"ни тўхтатишнинг имкони бўлмай қолди. Айрим етакчи клублар “боксинг дэй” шундоқ ҳам “оқсоқланиб қолган” “Манчестер Сити”ни буткул “нокаут”га учрашидан умидвор эди, аммо якунда бунинг акси бўлиб чиқди. Гвардиоланинг жамоаси премьер-лигада кетма-кет 15 та ўйинда ғалаба қозонди. Тўплар нисбати - 38:5. Февраль ойининг ўрталарига келиб, "шаҳарликлар"нинг чемпион бўлиши деярли аниқ бўлиб улгурди.

Хосеп Гвардиоланинг муваффақияти сири нимада? Танқидчилар "Манчестер Сити"нинг муваффақияти фақат молиявий имкониятлар билан боғлиқлигини такрорлашмоқда. Гвардиоланинг ўзи ҳам аксарият интервьюларида юқори даражадаги футболчиларсиз у ҳеч қачон ҳеч нарсага эриша олмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Лекин "Манчестер Сити"ни фақат пул ва трансферлар кўтарди, дейиш ҳам адолатдан эмас. Агар футболда ҳамма нарса фақат пул билан ҳал қилинганида, ҳатто ўйин ҳисобини ҳам тахмин қилиш мумкин бўлар эди. Ҳа, бугунги кунда пулсиз катта натижаларга эришиш мумкин эмас, аммо энг яхши ўйинчиларни сотиб олиш билан сиз муваффақиятга эриша олмайсиз. Фақат тажрибали ва маҳоратли мураббийгина ушбу юлдуз футболчиларни майдонда бир жамоа сифатида шакллантириши мумкин.

Гвардиола наконец-то вывел «Ман Сити» в полуфинал ЛЧ! Клуб оказался там впервые за пять лет | Гол.ру

Хосеп Гвардиоланинг мураббий сифатидаги сири унинг тез мослашувчанлигидир. Агар Жозе Моуриньо бутун фаолияти давомида фақат битта усулдан фойдаланган бўлса, Гвардиолада бундай эмас. У вақти-вақти билан янгиликларга қўл уради ва янги тактикалар устида ишлайди. Тўп назорати ҳанузгача Гвардиола услубининг асосий қисми бўлиб турибди, аммо бугунги "Манчестер Сити" Гвардиоланинг "Барселона"си ёки "Бавария"сига ўхшайдими? Йўқ. Хосеп мослашади ва янги ечимларни, янги усулларни қидиради. "Манчестер Сити" бугунги кунда тўпни рақибига бемалол бериши ва қарши ҳужумларда жазолаши мумкин. Ўн йил олдин Гвардиола қанотдан тўпни оширгани учун "Барселона" футболчисини ўринбосарлар таркибига бадарға қилиши мумкин эди, аммо ҳозир "Манчестер Сити" ўйинчилари қанотдан бемалол узатмани амалга ошира олади.

Финал Лиги чемпионов смогут посетить 25 тысяч зрителей — Футбол — LiveSport.Ru

“Манчестер Сити” АПЛни ёмон бошлади, бироқ якунда чемпионликни қўлга киритди. Лекин “шаҳарликлар”ни олдинда бунданда муҳимроқ соврин кутмоқда. “Сити” 29 май куни “Челси”га қарши Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушади. Ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалида ўйнайдиган жамоа бу имкониятдан унумли фойдаланишга ва Португалиядан кубок билан қайтишга уруниб кўради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар