53 ёшли Майк Тайсон ажойиб жисмоний ҳолати билан барчани лол қолдирди

АҚШлик профессионал бокс афсонаси Майк Тайсон ММАда фаолият юритаётган ёш спортчиларга тезликдаги "манёвр"лар ва ўзига ҳос комбинациялар борасида маҳорат дарслари ўтди. Қизиқарли жиҳати "Темир Майк"нинг 53 ёшида ҳам жисмоний ҳолати ажойиб кўринишда эканлигига барча гувоҳ бўлди. Қуйида ушбу ҳолат акс этган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.