5 сонияда нокаут бўлган Аскреннинг кейинги жанг санаси маълум бўлди
Ads

UFC жангчиси Бен Аскрен кейинги жангини Дэмиан Майяга қарши ўтказади.

Бу ҳақида Аскрен ўз "Instagram" саҳифасида маълум қилди.

"Иш битди! 26 октябрь куни биз ер юзидаги энг кучли курашчи кимлигни аниқлаб оламиз," - деб ёзди Аскрен.

Бен Аскрен ва Дэмиан Майя қарама-қаршилиги UFC Fight Night 162 турнирида, 26 октябрь куни Сингапурда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Аскрен сўнгги жангида Хорхе Масвидаль билан тўқнашган ва 5 сонияда нокаутга учраб, UFC тарихига энг тез нокаут сифатида кирди. Бу унинг фаолиятидаги дастлабки мағлубият эди. Унинг ҳисобида 19 ғалаба ва битта мағлубият бор.

Дэмиан Майя октагонда 27 та ғалаба эришган ва 9 бор енгилган.