40 ёшли UFC собиқ чемпиони Емельяненкони жангга чорламоқда

Ярим оғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Лиото Мачида Федор Емельяненкога қарши октагонда жанг қилиш орзуси эканлигини айтиб ўтди. Аввалроқ 40 ёшли жангчи россия спортчи фаолият юритаётган Bellator промоушени билан шартнома имзолаган эди.

Емельяненкога қарши жанг ҳақиқий супержанг бўларди, – дея Мачиданинг сўзларини келтиради  MMAFighting. – Мен унинг мухлисиман, у менга Pride’даги фаолиятидан бери ёқад. Федор – ҳақиқий чемпион.

Мен чақирувларни яхши кўраман. Емельяненко билан тўқнашув бўлишига сабабларидан бири ҳар иккимизнинг ҳам Bellator’да шартномамиз бор. Емельяненкога қарши жанг мен учун ҳам шараф, ҳам орзу.

Мачида аралаш яккакурашларда 34 жанг ўтказиб, 24 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган.