4 сония.

Тошкентнинг "Ҳумо" клуби сафарда Твернинг "Динамо" жамоасига қарши баҳс олиб борди."Юбилейний" муз саройида кечган беллашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди - 3:3.

Кобелев ва Пластинин (дубл)лар томонидан киритилган шайбаларга Григоренко, Ерохин ва Ильинлар жавоб қайтаришди. Шу тариқа ғолибни аниқлаш учун овертаймга мурожаат этилди.

5 дақиқалик овертайм тугашига 4 сония қолганида афсуски Шиповнинг зарбасидан сўнг шайба Роман Смирягин қўриқлаётган дарвозадан ўрин олди. Шу тариқа "Ҳумо" қаторасига иккинчи учрашувда мағлуб бўлди.

ВХЛ. Мунтазам чемпионат

"Динамо" (Тверь, Россия) - "Ҳумо" (Тошкент, Ўзбекистон) 4:3 (овертайм)

Шайбалар: 10:53 Кобелев (Верба, Прибильский)

12:41 Пластинин (Кобелев, Прибильский)

13:07 Григоренко (Воронин)

15:01 Ерохин (Яценко, Мошаров)

Иккинчи давр

01:19 Ильин (Синявский, Мошаров)

Учинчи давр

04:45 Пластинин (Прибильский)

Овертайм

04:56 Шипов (Иванов)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldujunior
13/10/2019 22:42
ezvordi lekin yutquzurib