4 нафар россиялик спортчига Олимпиадада Ўзбекистон номидан иштирок этишга руҳсат берилди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) жорий йил ҳисобидан иккинчи бор иш бошлади. Унда бир қатор спортчиларнинг фуқаролигини ўзгартириши ва уларга Токио-2020 Олимпия ўйинларида бошқа давлат шарафини ҳимоя қилиш мумкинлиги бўйича иш кўриб чиқилди.

Унга кўра, қуйидаги спортчилар бўйича топширилган аризалар ХОҚ томонидан ижобий баҳоланди:

Анна Келман (гимнастика) – Болгариядан Исроилга
Паула Пуиг (от спорти) – Испаниядан Мексикага
Паулина Армерия (таэквондо) – Мексикадан Италияга
Лаун Гроббелаар (сузиш) – ЖАРдан Янги Зеландияга
Иляс Бекбулатов (спорт курашлари) – Россиядан Ўзбекистонга
Ольга Забиленская (велоспорт) – Россиядан Ўзбекистонга
Зураби Датунашвили (спорт курашлари) – Грузиядан Сербияга
Александр Савкин (замонавий бешкураш) – Россиядан Ўзбекистонга
Алисэ Фахрутдинова (замонавий бешкураш) – Россиядан Ўзбекистонга
Мария Стетич (таэквондо) – Хорватиядан Босния ва Герцеговинага
Саид Муллаи (дзюдо) – Қочоқ мақомидан Мўғулистонга

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
05/03/2020 07:20
Rosiyani sportchilari kuchli yunon rim kurashidanam boganda
&
Muzaffar blogger
04/03/2020 21:25
Suzuvchilari kerak edi

Минбар

Барча блоглар