4 нафар марафончимиз халқаро мусобақада совриндор бўлди

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида енгил атлетиканинг марафон йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. «Run the Silk road» номи остида саккизинчи бор ташкил этилган бу йилги мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Регламентга кўра, мусобақа 42, 21 ва 10 километр масофаларга ўтказилди.

Энг узоқ масофага кечган баҳсда ҳамюртларимиз Шоҳруҳ Давлатов ва Андрей Петров марра чизиғини иккинчи ва учинчи бўлиб кесиб ўтишди. Аёллар ўртасида 21 километр масофадаги беллашувда ҳам терма жамоамиз вакиллари Нурхон Муҳиддинова ҳамда Тамила Қўчқорова кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлдилар. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.