39 ёшли Ибрагимович Роналдуга яқинлашиб олди

Италия чемпионати 18-турида "Милан" "Кальяри" билан баҳс олиб борди ва меҳмонда ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 7-дақиқасида "россонерилар" ҳужумчиси Златан Ибрагимович пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, 52-дақиқада ўйиндан гол урди.

Ушбу голлар 39 ёшли форвард учун сўнгги икки ойдаги дастлабкиси бўлди.  Швециялик ноябрь ойи бошида олган жароҳати боис узоқ вақт майдонга туша олмади.

Бу орқали Златан А Сериядаги голлари сонини 12 тага етказиб, тўпурарлар баҳсида Ромелу Лукаку ва Чиро Иммобиледан ўтиб кетди ва Криштиану Роналду (15) билан оралиқ масофани 3 тагача қисқартириб олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)