36 ёшли Де Росси 2 йил деганда терма жамоага қайтди

"Бока Хуниорс" ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси Италия терма жамоасига қайтди.

Терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчини 36 ёшли футболчини октябрь ойидаги Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Греция ва Лихтейнштейнга қарши ўйинлар учун чақирган.

Сўнгги бор Де Росси терма жамоа сафида ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Швецияга қарши 2017 йилги учрашувда майдонга тушган эди.

Маълумот учун, 16 октябрь куни италияликлар Грецияга қарши баҳсда Евро-2020 га йўлланмани муддатидан олдин қўлга киритишлари мумкин. Ушбу беллашув "Рома" клубининг уй стадиони "Стадио Олимпико"да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Де Росси "Рома" сафида 17 йил фаолият олиб борган.