3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги (№A/DEC/48/432)  резолюциясига биноан 1994 йилдан бошлаб  ҳар йили 3 майда Жаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланади.

Бу борадаги қарор БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг тавсиясига биноан қабул қилинган. Ундан аввал эса ЮНЕСКО Бош конференциясининг 26 сессияси  3 майни Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонлаш керак, деган таклифни илгари сурган эди.

Бу сананинг танланиши бекорга эмас. 1991 йилнинг 3 май куни Намибияда Африка матбуотини ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтиб, унда Декларация қабул қилинган эди. Анъанага биноан, ҳар йили Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан БМТ бош котиби  мурожаат билан чиқади.         

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)