29 ёшли мураббий Моуриньодан зўрлигини исботлаб қўйди

“Тоттенхэм” раҳбарияти Жозе Моуриньони бош мураббийликдан истеъфога чиқарганидан сўнг, португалиялик мутахассиснинг мураббийлар штаби ҳам тарқатиб юборилди.

Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида жамоани “Саутгемптон”га қарши ўйинга Райан Мэйсон тайёрлади.

Янги мураббий қўл остида “Тоттенхэм” футболчилари 2:1 ҳисобида иродали ғалаба эришди.

Ўйин куни 29 ёшу 312 кунлик бўлган Райан Мэйсон Англия премьер-лигаси тарихида энг ёш бош мураббий сифатида тарихга ўз номини ёздириб қўйди.

Мэйсон футболчилик фаолиятини Лондон клубида бошлаган ва 2009-2016 йиллар давомида “Тоттенхэм” сафида 53 та учрашувда майдонга тушиб иккита гол урган. Кейинчалик бошқа жамоаларда ўйнаган Райан 2018 йилдан “Тоттенхэм” академиясининг мураббийи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар