25 йилликнинг энг яхши футболчиси аниқланди

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Four Four Two журнали талқинига кўра охирги 25 йилликнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Рейтингдан 25 футбол ўрин олган. Рейтингга 1994 йилда журналнинг биринчи сонидан бери майдонда бўлган футболчилар киритилган.

Иккинчи ўринда португалиялик юлдуз Криштиану Роналду қайд этилган. Учинчи поғона франциялик Зинедин Зиданга тегишди.

Қолган ўринлар қуйидагича: бразилиялик Роналдо, Роналдиньо, франциялик Тьерри Анри, испаниялик Хави, Андрес Иньеста, италиялик Паоло Мальдини, Роберто Бажо, бразилиялик Ривалдо, италиялик Фабио Каннаваро, уэльслик Райан Гиггз, бразилиялик Кака, англиялик Уэйн Руни, португалиялик Луиш Фигу, аргентиналик Габриэль Батистута, франциялик Эрик Кантона, хорватиялик Лука Модрич, испаниялик Серхио Бускетс, Рауль, англиялик Пол Скоулз, бразилиялик Ромарио, испаниялик Серхио Рамос ва италиялик Жанлуижи Буффон.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)