21 ёшли нигериялик футболчи учун 85 млн евро таклиф қилишмоқда

Франциянинг “Лилль” клуби форварди Виктор Осимхен ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Telefoot нашри тарқатган хабарга кўра, “Лилль”га 21 ёшли футболчининг трансфери бўйича 85 миллион евролик таклиф келиб тушган. Ҳозирча бунча пул таклиф қилган жамоа номи ошкор этилмаяпти.

Аммо, бундан аввалроқ Осимхенга «Реал», «Челси» ва «Интер» клубларидан жиддий қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Осимхен жорий мавсум Франция чемпионатида 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)