2030 йилги Осиё ўйинларига Қатар ёки Саудия Арабистони мезбонлик қилиши мумкин

Осиё Олимпия кенгаши 2030 йилги Осиё ва Пара Осиё ўйинларини ўтказиш учун Доҳа (Қатар) ва Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳарларидан расмий талабномалар олди. Бу ҳақда olympic.uz хабар бермоқда.

Ташкилотнинг баҳолаш бўйича қўмитаси октябрь ойининг учинчи ҳафтасида ҳар икки номзод шаҳарда бўлиб, уларнинг таклифларини ўрганади. Мезбон шаҳар Осиё Олимпия кенгашининг 2020 йил 16 декабрда Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган 39-Бош ассамблеясида аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак Осиё ва Паросиё ўйинларининг дастлабкиси 2022 йил 10-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида, кейингиси 2026 йилда Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию