2020 йилнинг энг яхши енгил атлетикачилари аниқланди

Арман Дюплантис 2020 йилнинг февраль ойида Глазгода бўлиб ўтган халқаро турнирда лангарчўп билан сакраш бўйича жаҳон рекордини (6,18 метр) янгилади (бир ҳафта мобайнида у икки марта ўз натижасини ўзгартира олди). Сентябрь ойида эса у Сергей Бубка томонидан 1994 йилда очиқ майдонда ўрнатилган жаҳон рекордини бир сантиметрга оширди (6,15 метр). 21 ёшли спортчи 2019 йилги жаҳон биринчилигининг кумуш медали совриндори ва 2018 йилги Европа чемпиони ҳисобланади.

Рохас ёпиқ иншоотларда уч ҳатлаб сакраш бўйича жаҳон рекордини янгилаган (15,43 метр) ва 2020 йил мавсумида тўрт марта йирик мусобақалар ғолиби бўлган. У, шунингдек 2016 йилда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори ва икки карра жаҳон чемпионидир.

Йилнинг энг яхши тренерлари сифатида Арман Дюплантиснинг устозлари – ота-онаси Хелена ва Грег Дюплантис эътироф этилди. 1968 йилги Олимпия ўйинларининг 200 метрга югуришда кумуш ва бронза медаллари совриндорлари Томми Смит, Питер Норман ва Жон Карлос Халқаро ташкилот раҳбарининг мукофотларига сазовор бўлдилар. Польша енгил атлетика федерацияси йилнинг энг яхши ташкилоти деб баҳоланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар