2020 йилги мавсумда

"Насаф" ўз тарихида учинчи маротаба Суперлигада кумуш медалларини (2011, 2017, 2020), U-21 биринчилигида бронза медалларини, U-18 жамоаси эса кетма-кет учинчи маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди (2018, 2019, 2020). Дарҳақиқат, бу ўринлар "Насаф" жамоалари учун бегона эмас. Чунки "аждарлар" кумуш медалга илк маротаба 2011 йилда эга чиққан бўлса, жамоа ёшлари ўз биринчилигида Ўзбекистон чемпионлигига эришганди.

Яна бир қизиқ жиҳат: Умиджон Эргашев, Умарбек Эшмуродов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Бобир Абдихолиқов жамоа билан иккинчи маротаба кумуш медалга сазовор бўлди.

Ҳусайн Норчаев мавсум давомида бош жамоа, U-21 ҳамда U-18 жамоалари таркибида ҳаракат қилиб Ўзбекистон чемпиони, Суперлига кумуш медали ва U-21 биринчилиги бронза медалини қўлга киритган илк футболчи бўлди.

"Насаф" футболчиси ажойиб натижа қайд этди. У бу мавсум чемпионликка, кумуш ва бронза медалларига эга чиқди

_DSC9311

Жамоа Рўзиқул Бердиев қўл остида олтинчи маротаба совринли ўринни қўлга киритди:

2017, 2020 йилги мавсумда чемпионатнинг кумуш медаллари соҳиби;

2013, 2014, 2015, 2016 йилларда чемпионатнинг бронза медаллари соҳиби;

2015 йилда Ўзбекистон кубоги;

2016 йилда Ўзбекистон Суперкубоги.

2020 йилда «Насаф» футбол клуби натижалари:

Бош жамоа. Кумуш медаллари соҳиби

U-21. Бронза медаллари соҳиби

U-18. Ўзбекистон Чемпиони

2020 йилдаги мавсумда жамоа тўпурарлари:

1.Бобир Абдихолиқов 17 гол
2.Марко Станоевич 6 гол
3.Ислом Кенжабоев 5 гол
4.Ойбек бозоров 5 гол
5.Шароф Муҳитдинов 5 гол
6.Ҳусайн Норчаев 3 гол
7.Акмал Мозговой 2 гол
8.Шоҳмалик Комилов 1 гол
9.Дилшод Раҳматуллаев 1 гол
10.Дилшод Саитов 1 гол

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
05/12/2020 06:59
NASAF ga baquvvat homiy kerak shunda OCHL ni ham yutadi, O‘ZB chempionligini paytaxtdagi soxtalar baribir bermaydi, Nasafga O‘ZB dagi chempionlik kerak emas.