2019 йили энг кўп даромад кўрган футболчи номи маълум бўлди

France Football футболчиларнинг даромади бўйича тадқиқот ўтказди.

Таҳлилда футболчиларнинг ойлик маошлари, имиж ҳуқуқларидан олинган даромадлар ва ўтган мавсумда олинган бонуслар ҳисобга олинган.

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси дунёдаги энг кўп маош оладиган футболчи бўлди. Ўтган мавсумда аргентиналикнинг умумий даромади 131 миллион еврони ташкил қилди.

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду 118 миллион евро даромад билан рейтингда иккинчи ўринни эгаллади.

Учинчи ўринда ўтган мавсумда 95 миллион евро даромад қилган ПСЖ ҳужумчиси Неймар бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)