20 нафар триатлончимиз Қозоғистондаги турнирда иштирок этади
Ads

Маълумот учун, IRONMAN 70.3 - Бутунжаҳон Триатлон Корпорацияси (WТC) томонидан ташкил этиладиган узоқ масофали триатлон мусобақаcи саналади.

Мусобақа уч босқичдан иборат бўлади. Дастлаб спортчилар Ишим дарёсида 1,9 км масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Сўнг қўшни мамлакат пойтахти бўйлаб 90 километр масофага эга бўлган велопойга бўлиб ўтади. Учинчи босқичда эса атлетлар триатлон боғида 21,1 километр масофани босиб ўтишларига тўғри келади.