16 ёшли ҳамюртимиздан енгилган жаҳон чемпиони баҳсдан сўнг нималар деди?
Ads

Унда ўзбекистонлик ёш ақл-идрок соҳиблари ҳам иштирок этишмоқда.

Беллашувларда қатнашаётган 16 ёшли ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов бугун оламшумул сенсация қайд этди. Рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида ҳамюртимиз амалдаги жаҳон чемпиони, гроссмейстер, норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

Бугунги ўйинлардан сўнг тажрибали шахматчи учрашувлар борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен охирги марта қачон бундай ёмон ўйнаганлигимни эслай олмайман. Ҳа ҳозирда ҳисобимда 3 очко бор, аслида вазият бундан-да ёмон бўлиши ҳам мумкин эди. Энди яхшилаб ҳордиқ чиқариб эртанги беллашувларга тайёргарлик кўришим керак", - деди норвегиялик жаҳон чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, ёш шахматчимиз 24 ноябрь – 2 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлгандилар ва шу муносабат билан Президент совғаси – «Spark» автомобиллари билан тақдирлангандилар.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ᴊᴏʜɴ xᴜʀsʜɪᴅ
27/12/2018 10:57
Shamsiddin Sparkli boʻlganda, uni albatta oqlayman degandi. Barakalla!
&
King of World
28/12/2018 16:01
Хафа бўлмасинда деганде...
Aza Arvelazde
27/12/2018 00:55
нимаям дерди, хаво ноқулай келиб пахтани вактида йиголмадим, айб менда, кечиринг раис бово деб арикка тушволгандирда
Sag'indiq Kenjebaev
27/12/2018 00:45
Рақибни мақтаб қўймабдида :(

Минбар

Барча блоглар